“Реал” яна бир қимматбаҳо ўйинчини текинга оляпти

“Реал” ёзги трансферлар ойнаси ёпилмай туриб, яна бир катта трансферга улгуриб қолишга ҳаракат қиляпти.

Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоасида “Ювентус” билан хайрлашган франциялик футболчи Адриен Рабьони кўрмоқчи.

Италиялик мутахассис бу ўйинчининг имкониятларини яхши билади. Рабьо ПСЖда Анчелотти қўл остида тўп тепган.

“Ювентус” шартномаси якунланган Рабьога янги битим таклиф қилмади ва шу тариқа ярим ҳимоячи эркин агентга айланди.

“Қироллик клуби” бу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Адриенда “Милан” варианти ҳам бор. Бироқ А Серияга клубига Рабьонинг маоши оғирлик қилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!