“Реал” яна икки футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

Янги мавсум бошланиш арафасида “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти  яна икки ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилди.

Marca нашрининг хабар беришича, мадридликлар асосий таркибга кира олмаётган ҳужумчи Мариано Диас ва ҳимоячи Альваро Одриосолани трансферга қўяди.

Доминиканлик Мариано Диас 2011 йилдан бери “Реал” тизимида юрибди. Бироқ ҳужумчи бирор мураббий қўл остида асосий таркибга кира олгани йўқ. Орадан бир мавсум “Лион”га ижарага юборилди. 29 ёшли футболчи шу кунга қадар Ла Лигада 51 та учрашувда қатнашиб, еттита гол урган.

Альваро Одриосола  ҳам мадридликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Реал”дан ташқари ижара асосида “Бавария” ва “Фиорентина” клубларида ўйнаган. 26 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида 225 марта майдонга тушиб,  тўққизта гол ва 27 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!