“Реал” яна Мбаппедан қуруқ қолиши мумкин
“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида Килиан Мбаппени қўлга кирита олмаганди. Франциялик ҳужумчи мадридликларни анча куттириб охирида ПСЖда қолишга қарор қилди. Мадрид клуби ҳали ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. Бироқ бунинг учун "Қироллик клуби" раҳбарияти Европанинг гранд жамоалари билан рақобатлашишига тўғри келади.
Яқинда ПСЖ келаси ёз Мбаппени сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. Шундан кейин 23 ёшли ҳужумчига оғиз солаётган жамоалар кўпайиб бормоқда.
Marca нашрининг хабар беришича, ҳозирнинг ўзида Мбаппега “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” шартнома таклиф қилишга тайёр.
Бу вазиятда кўп нарсани Мбаппенинг истаги ҳал қилади.
Франциялик тўпурар жорий мавсумда мамлакат чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида жами саккиз марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини ўн бор ишғол қилди.
Фикрлар