"Реал" ёзда 160 миллион еврога футболчи сотиб олмоқчи

  • 16.03.2026 19:55
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" вингери Майкл Олисени сотиб олмоқчи.

"Bild" нашри берган хабарларга кўра, Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" футболчи Майкл Олисега қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес франциялик футболчига юқори баҳо бермоқда ва уни сотиб олиш учун клуб бюджетидан 160 миллион евро таклиф қилишга тайёр эканини маълум қилган. Шу билан бир қаторда, "Бавария" ўз юлдузини яқин орада сотишни режалаштирмаяпти. "Қизиллар" Олисени ўтган мавсум аввалида "Кристал Пэлас"дан сотиб олган эди. Шу оралиқда француз 93та учрашувда майдонга тушишга улгурди. У 35та гол ва 50та голли узатмани ўз номи ёздириб қўйган. Майклнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, Майкл Олисе 18 март куни "Бавария"нинг "Аталанта"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинини сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!