“Реал” юлдузи Англияга отланди

  • 20 август, 2021, 21:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи.

Tecno

25 ёшли ярим ҳимоячига “Арсенал” харидор бўлмоқда. “Канонирлар” мадридликларга керак бўлмай қолган Мартин Эдегорнинг трансферидан кейин Асенсиони олиш ҳаракатини бошлайди. Лондон клубини кучайтириши кутилаётган футболчининг трансфери 34 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Марко Асенсиога “Арсенал”дан ташқари “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм”дан ҳам жиддий қизиқиш бўляпти.

Асенсио 2016 йилдан бери “Реал”нинг асосий  таркибида тўп тепмоқда. У шу кунга қадар 120 та учрашувда қатнашиб, жами тўққизта совринга эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!