“Реал” юлдузи “Барса”нинг энг зўр ўйинчиси кимлигини айтди, энг ёмони эса...

“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде клубнинг ашаддий рақиби – “Барселона” ўйинчилари ҳақидаги саволга жавоб берди.

25 ёшли футболчидан каталонияликлар таркибидаги энг яхши ва энг ёмон ўйинчи кимлигини сўрашди.

- “Барселона”нинг энг зўр футболчиси – Рональд Араухо. У менинг ҳамюртим, яъни уругвайлик ҳамда менинг яқин дўстим.

Каталонияликларнинг энг ёмон ўйинчиси сифатида ҳеч кимни кўрсата олмайман. Бундай деб бўлмайди. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнига муносиб, кўп меҳнат қилаётган йигитлар. Уларнинг барини ҳурмат қиламан, - деди Федерико Вальверде.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию