"Реал" юлдузи грандлар нишонида!
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Todofichajes" нашрининг хабарига кўра, испаниялик футболчи хизматига "Ливерпуль" ва ПСЖ жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга қараганда, Мадрид клуби янги трансферларни амалга ошириш учун Асенсиони сотиб юборишга тайёр. Transfermarkt портали 24 ёшли ҳавбекни 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Асенсио жорий мавсум "Қироллик клуби" сафида 16та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар