“Реал” юлдузи жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
“Реал” клубининг тажрибали ҳимоячиси Эдер Милитао жароҳати сабаб 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Бу ҳақда журналист Мигель Анхель Диас маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, футболчи чап сон мушагидан янги жароҳат олган ва уни операция қилиш зарур. Шу сабабли бразилиялик фуьболчи мундиал бошланишига қадар тикланишга улгурмайди.
Жорий мавсумда Милитао барча мусобақаларда 21 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган.
Маълумки, Бразилия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг “С” гуруҳида Гаити, Марокаш ва Шотландия футболчилари билан баҳс олиб боради.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Фикрлар