“Реал” юлдузи Ямални “разбор”га чақирди

  • 25 октябрь, 08:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг ўнинчи турида Ла Лиганинг марказий учрашуви ўтказилади. Унда “Реал” футболчилари “Сантьяго Бернабеу”да амалдаги чемпион “Барселона”ни қабул қилади.

Tecno

Ушбу тўқнашув олдидан мадридликлар сардори Даниэль Карвахаль рақиб жамоа етакчиси Ламин Ямал билан айрим масалаларда гаплашиб олишини билдирди.

“Барса”нинг 18 ёшли  ўйинчиси аввалроқ фикр билдириб, “Реал”ни ғирромлик ва кўп эътироз билдиришда айблаган эди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Карвахаль ўзаро учрашувдан кейин Ламин Ямал билан алоҳида учрашиб, муносабатларга ойдинлик киритиб олмоқчи.

Манбага кўра, “Реал” футболчилари Ямалнинг оммавий тарзда айтаётган турли гаплари икки жамоа ўйинчилари ўртасида зиддиятларга сабаб бўлиши ва бу ҳолат улар бирга ўйнайдиган Испания терма жамоаси манфаатларига салбий таъсир ўтказишини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!