“Реал” юлдузини Англияда кутишяпти

“Реал” раҳбариятига керак бўлмай қолган Марко Асенсиога Англия премьер-лигасидан катта клублар оғиз солмоқда.

26 ёшли футболчининг кетишини жамоа бош мураббий Карло Анчелотти ҳам тасдиқлади. Бу вазиятдан “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” фойдаланиб қолмоқчи. Бу клублар Асенсио Мадриддан кетишини айтса, у билан музокара бошлашга тайёр турибди.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳужумкор футболчи 2016 йилдан бери “Қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача ўзини тарбиялаган “Мальорка” ва “Эспаньол” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Асенсио клублар миқёсида 329 та учрашувда қатнашиб, 60 та гол ва 48 та ассист муаллифи бўлган. Унинг шартномаси мавсум охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!