"Реал" юлдузини АПЛ гранди харид қилмоқчи
"Football365" нашрининг хабарига кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин.
"Ливерпуль" уругвайлик футболчи учун рекорд сумма тўлашга тайёр. Мерсисайдликлар Федега 100 миллион евро сарфламоқчи. "Қизиллар" шунингдек "Боруссия" футболчиси Жуд Беллингхэмни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Вальверде жорий мавсум Ла Лигада 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва бир голга ассистентлик қилган. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар