“Реал” юлдузини Италияда кутишяпти

  • 10 декабрь, 2022, 19:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” клуби раҳбарияти жамоанинг қуйи лигага тушириб юборилиши хавфига қарамай, таркибни кучайтириш борасида бош қотирмоқда.

Tecno

El Nacional нашрининг хабар беришича, туринликлар “Реал”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Тони Кроосни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Германиялик жаҳон чемпионининг мадридликлар билан шартномаси ёзда якунланади. “Ювентус” раҳбарияти бу ўйинчи жамоага тажриба ва сифат олиб киришига ишонмоқда.

Шунга қарамай, Турин клубига Кроосни олиш осон бўлмайди. Чунки 32 ёшли футболчи “Реал” билан шартнома узайтирилмаса, фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!