“Реал”да катта йўқотиш

“Реал” таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жароҳат олгани боис қўшимча чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувлар натижаси унинг чап оёқ товон қисмида суюк синиши борлиги аниқланганини кўрсатди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай жароҳатдан тикланиш икки ойгача давом этади.

Энди Тчуамени 2023 йил давомида жамоасига ёрдам бера олмаслиги айтилмоқда.

23 ёшли футболчи жорий мавсумда “Реал” сафида барча турнирларда 14 маротаба майдонга тушганди. У ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
29/10/2023 18:16
Реал даги захира бундан ортикча шов шув ку́тарилишига сабаб эмаслигини таьминлайди
Асосий иш 2023 йилдаги классикода галаба таьминлайди ОМАД