“Реал”да “синган” юлдузни яна Испанияга қайтаришмоқчи
“Рел”да ўз ўрнини топа олмасдан “Эвертон”га ўтиб кетган Хамес Родригеснинг ишлари юришиб кетди. Машҳур ярим ҳимоячи Англия чемпионатида ўз иқтидорини намойиш эта олди.
“Севилья” раҳбарияти колумбиялик футболчини Ла Лигада қайтармоқчи. Бунинг учун улар “Эвертон”га ўз ярим ҳимоячиси Алехандро Гомесни бериб, Хамес Родригесни олиб келишга тайёр.
Испанияликлар тез орада инглизларга рокировка бўйича таклиф юборади.
Хамес Родригес жорий мавсумда 21 та учрашувда олтита гол уриб, тўртта голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар