"Реал"дан "Барса"га "қочган" Лопетеги яна Мадридга қайтмоқда

Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи лавозимига тайинланди.

51 ёшли мутахассис жамоадаги фаолиятини Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018дан сўнг бошлайди.

Маълумот учун, Лопетеги бошчилигидаги Испания 2016 йилдан буён 19 учрашув ўтқазиб бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган (13 ғалаба ва 6та дурранг)

 Эслатиб ўтиш жоизки, Хулен 1988-1991 йилларда “Реал”нинг дарвозасини қўриқлаб келган, бироқ фақат бир маротаба Испания чемпионатида “қироллик клуби” таркибида майдонга тушган. 1994-1997 йилларда “Барселона”да ҳам тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!