“Реал”дан бизга ўт! Винисиусга икки гранддан таклиф тушди
Англия Премьер-лигасининг икки машҳур клуби – “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари “Реал” футболчиси Винисиус Жуниор атрофидаги вазиятни жиддий кузатиб бормоқда.
“Қироллик клуби” раҳбарияти бразилиялик футболчи билан ҳамкорликни узайтириш масаласини анчадан бери ҳал қила олмаяпти. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.
Аввалроқ, The Athletic нашри бразилиялик футболчи “қаймоқранглилар” бош мураббийи Хаби Алонсо билан кескин муносабатлар туфайли меҳнат шартномасини узайтирмаётгани ҳақида маълумот берган эди.
Манбанинг маълумотига кўра, бу вазиятдан Англия клублари унумли фойдаланиб қолмоқчи ва “Реал” ичидаги вазиятни назардан қочирмоқчи эмас.
Винисиус Жуниорнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврога тенг.



Фикрлар