“Реал”га 80 миллион берсак, ҳужумчиси бизда ўйнайди!

ПСЖ раҳбарияти “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэсни Франция чемпионатига таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Парижликлар ёзда “Барселона”дан Усмон Дембелени сотиб олганди. Бироқ бу футболчининг ўйини бош мураббий Луис Энрикега маъқул келмади. ПСЖ қишки трансферлар вақтида Дембелени сотиб юборишни мўлжаллаган.

22 ёшли Родриго Гоэс бўшайдиган позицияга олиб келинади. 

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, парижликлар бразилиялик ҳужумчи учун мадридликларга 80 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилади.

Аввалроқ, “Қироллик клуби” Родригонинг самарадорлиги пасайиб кетгани боис, уни трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқатилган  эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!