“Реал”га футболчининг нархини айтишди

“Реал” қанотларни кучайтириш мақсадида “Челси”дан Рис Жеймсни ва “Бавария”дан Альфонсо Дэвисни олишни режалаштираётган эди.

Мюнхенликлар ўз футболчиси трансфери учун қанча сўраётгани маълум бўлди. Sport Bild нашрининг ёзишича, Бунеслига чемпиони ҳимоячини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Мадридликлар Дэвисни 40 миллион еврога трансфер қилмоқчи бўлаётган эди. Бироқ “Бавария” мутасаддилари 50 миллион евродан пас нархга ўйинчини қўйиб юбормаслигини таъкидламоқда.

Альфонсо Дэвис “Реал”га ўтадиган бўлса, чап қанотда Ферлан Мендининг ўрнини эгаллайди. Мадрид клуби раҳбарияти Менди барқарор ўйнай олмаётганидан хавотирда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!