“Реал”га Неймар ва Мбаппе керак

“Реал” сафида юлдузли онларини ўтказган ярим ҳимоячи Гути мадридликлар кўпроқ совринга эга бўлиши учун таркибини кучайтириги лозимлигини таъкидламоқда.

- Мен “Реал” раҳбарининг ўрнида ПСЖдан Неймар ва Килиан Мбаппени олган бўлардим. Агар “Барселона” хўжайини бўлганимда ҳеч қандай харидни амалга оширмас эдим. Чунки Каталонияда Антуан Гризманн бор ва унинг ўзи етади, - дейди Гути.

Неймар ва Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Мбаппе келаси ёз жамоасини алмаштиришни истамоқда. Неймар эса, Парижда қолишга қарор қилган ва клуб хўжайинларидан янги шартнома кутяпти.

Мбаппе Мадридга бормайди

Неймарнинг муҳим қарори

Супер рокировка. Роналду ўрнига Мбаппе!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)