"Реал"га қарши ўйин олдидан "Ливерпуль" мухлисларига хушхабар бор!

Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида "Ливерпуль" жамоаси "Реал"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 21 мартдан 22 мартга ўтар кечаси 01:00 да старт олади. 

Мазкур ўйин олдидан мерсисайдликлар сафида 4 футболчи таркибга қайтди. Виржил ван Дейк, Роберто Фирмино, Артур ва Диогу Жота машғулотларга киришди. Улар жароҳатдан фориғ бўлгани айтилмоқда. 

Лазаретда Луис Диас, Ибраима Конате ҳамда Фабиньо каби футболчилар ҳам бор. Уларнинг қайтиш санаси ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!