"Реал"га сиғмаган юлдузни "Барселона" ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва ҳозирда "Реал Бетис"да ҳаракат қилаётган Иско Аларкон яна топ-клубда ўйнаши мумкин.
"Todofichajes" нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчининг трансферига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқмоқда.
"Кўк-анорранглилар" Искони кейинги ёзда эркин агентга айланганда сотиб олмоқчи. "Барса" бош мураббийи Хави Эрнандес Исконинг ўйинига мухлис. Испаниялик хавбек 2013 йилдан 2022 йилгача "Реал"да ўйнаган.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Иско 14 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар