“Реал”ни Моуриньога топширишади

Карло Анчелотти мавсум якунланганидан кейин “Реал”ни тарк этади. Италиялик бош мураббий Бразилия терма жамоаси билан ишламоқчи.

“Қироллик клуби” мутасаддилари унинг ўрнига муносиб мутахассис қидирмоқда. Асосий номзод Хаби Алонсо саналади. Бироқ испаниялик мутахассис қўл остида чемпионлик учун курашаётган “Байер” жамоаси хўжайинлари маҳорати мураббийни қўйиб юбормаслиги ҳақиқатга яқин.

Шу боис, мадридликлар жамоани Жозе Моуриньога топширишга тайёр. Португалиялик мутахассис ёзда “Рома”ни тарк этади. У “Реал” хўжайини Флорентино Перес билан дўстона муносабатда эканини инобатга олган экспертлар машҳур мураббий Мадридга келади, деган тахминни илгари сурмоқда.

 Шунга қарамай, Моуриньо Мадридга бормаслиги ҳам мумкин. Чунки 60 ёшли мураббийга Саудия Арабистонидан мўмай даромадли таклифлар келишда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
18/11/2023 09:41
Реал Анчелотти билан шартноиани узайтирмокчику
Анчелотти Бразилияга бош мураббий булиши мантиксиз