"Реал"нинг Каталония клубига қарши ўйин қайдномаси эълон қилинди. Зидан нақд 7 нафар футболчининг хизматларидан фойдалана олмайди
Зинедин Зидан бошчилигидаги “Реал” мураббийлар штаби Ла Лиганинг 16-туридан ўрин олган “Эспаньол”га қарши ўйин учун жамоа қайдномасини эълон қилди.
Дарвозабон: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе;
Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович, Браим Диас, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Эспаньол" учрашуви 7 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Таъкидлаш керакки, жароҳат сабаб Марсело, Эден Азар, Гарет Бэйл, Марко Асенсио, Начо Фернандес, Лукас Васкес ва Хамес Родригес каби футболчилар ушбу беллашувни ўтказиб юборишади.
Фикрлар
Realning bu o'yini bilan Barsa uni yanchib tashlaydi yana o'yin Noy Kampda bo'ladi.