“Реал”нинг катта трансфери барбод бўлди
“Реал” асосий тўпурари Карим Бензема клубдан кетганидан кейин ўрнига “Челси” ҳужумчиси Кай Хаверцни олиб келишга ҳаракат қилаётган эди.
Marca нашри журналисти Хосе Диаснинг маълум қилишича, бу трансфер барбод бўлган. Ҳозирча, келишувнинг охирига етмай қолишига нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Аввалроқ, германиялик футболчи Мадрид клубига кўчиб ўтишга тайёр экани хабар қилинганди. “Челси”нинг ўзи ҳам Бундеслигадан келганидан бери ўзини етарли даражада кўрсата олмаётган ўйинчи билан хайрлашишни режалаштирганди.
Хаверц ўтган мавсумда барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар