"Реал"нинг кейинги ўйин учун қайдномаси эълон қилинди

31 октябрь куни Ла Лига доирасида "Реал" - "Уэска" учрашуви ўтказилади. Мадриддаги баҳс Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Ушбу беллашув учун "Қироллик клуби" бош мураббийи Зинедин Зидан 22 футболчини қайдномага киритди. Қуйида "Реал"нинг "Уэска"га қарши 22 ўйинчидан иборат рўйхати билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Альтубе

Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Ферлан Менди, Сантос

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Лука Йович, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Родриго

Мадридликлар 6 учрашувда 13 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда. "Уэска" эса 7 ўйинда 5 очко тўплади ва 18-поғонани банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!