“Реал”нинг назари “Сити”ни катта харажатга туширди

“Манчестер Сити”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Германиядаги Европа чемпионатида юқори савияда ўйнаб, мусобақанинг энг яхши футболчиси номини олганидан кейин “Реал” нишонига тушди.

“Шаҳарликлар” жамоада асосий ролни ўйнайдиган бу футболчини сақлаб қолиш ҳаракатларини бошлаб юборди.

Mirror нашрининг ёзишича, Манчестер гранди раҳбарлари 28 ёшли таянч ярим ҳимоячиси клубда қолиши учун унинг маошини икки баравар оширишга қарор қилди.

Манбага кўра, клуб Родрига бундан буён ҳар ҳафта 375 минг фунт (440 минг евро) миқдорида маблағ ажратмоқчи.

Агар испан футболчи бу таклиф асосида тузилган янги шартномани қабул қилса, жамоадошлари Эрлинг Холанд ва Кейин де Брюйне қатори нафақат “Манчестер Сити”нинг балки, Англия Премьер-лигасининг энг катта маош оладиган ўйинчисига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!