"Реал"нинг "Севилья"га қарши баҳс учун майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилари. Азар ўйнайдими?

Испания Ла Лигасининг 5-туридан ўрин олган "реал" ва "Севилья" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда "Реал" клубининг қайдномага киритилган футболчилари номи маълум бўлди. Унга кўра, Альваро Одриосола, Мариано Диас, Браим Диас каби футболчилар рўйҳатдан жой олишмади. Бундан ташқари, Марсело, Асенсио, Иско ва Модрич жароҳатлари туфайли ушбу учрашивни ўтказиб юборишади.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Федерико Вальверде, Эден Азар, Хамес Родригес, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Гарет Бэйл.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!