"Реал"нинг собиқ ҳужумчисини "Барселона" сафида кўришимиз мумкин

"Ювентус" клубида ижара асосида тўп тепаётган "Атлетико" футболчиси Альваро Мората яна Испанияга  қайтиши мумкин. Қизиғи, бу Мадрид клуби эмас.  

Турин клуби испаниялик ҳужумчини 35 миллион еврога сотиб олишни хоҳламаяпти. Шунингдек, "матрасчилар" ҳам унинг хизматига муҳтож эмас. 

"Кўк-анорранглилар" қишда тажрибали марказий ҳужумчи билан шартнома имзолаш ниятида. 28 ёшли футболчи учун айни дамда энг яхши вариант "Барселона" ҳисобланади. 

Аввалроқ, МЮ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Каталония клубида фаолиятини давом эттиришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!