Ads

“Реал”нинг яна бир етакчи футболчиси жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлади.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра Тони Кроос ҳам "Сантьяго Бернабеу"дан кетишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш керакки, 28 ёшли германиялик футболчига "Манчестер Сити" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Маълумотларга қараганда айнан Англия чемпионининг таклифи Кроосни қизиқтириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Кроос жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 7та ўйинда иштирок этди.