"Реал"нинг янги бош мураббийи Моуриньо бўлади

"Реал" Мадриднинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг яна жамоага қайтишига 100% ишонмоқда. Моуриньонинг ўзи ҳам “Реал”га қайтишга тайёр, фақат янги мавсумдан бошлаб жамоани қабул қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо “Реал”ни 2010-2013 йилларда бошқарган. У ўтган давр мобайнида Испания чемпиони ва кубоги соҳиби бўлди. Бундан ташқари Испания Суперкубогини ҳам “Реал”га олиб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kuperlox
07/03/2019 13:58
"олиб берди" , футболчиларини томоша килдими ?