
"Реал"нинг янги мавсум учун бош мураббий бўйича режаси аниқ бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби устози Зинедин Зидан янги мавсумда ҳам жамоа бошқарувида қолади.
Қаймоқрангликлар раҳбарияти клубнинг жорий мавсум сўнггидаги натижаларига қараб франциялик мутаҳассиснинг келажаги бўйича бир қарорга келишни режалаштиришган эди.
Бироқ коронавирус пандемияси ортидан мамлакат биринчилигидаги тўҳталишдан сўнг клуб раҳбарияти мураббийни жамоада олиб қолишга қарор қилган.
As нашри маълумотига кўра, Зидан бошчилигидаги "Реал" клуби мураббийлар штаби Ла Лиганинг 2020/21 мавсумига тайёрганликни бошлаб юборишган.
Comments