Рекордларни янгилашдан чарчамайдиган Ямал Еврони ҳам забт этмоқда
Испания биринчи турда Хорватияни қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучди. Ушбу учрашувда хорватлардан кўп нарса кутганлар ҳам йўқ эмасди. Сабаби, Далич шогирдлари катта жамоаларга қарши қандай ўйнашни жуда яхши билишади, лекин бу сафар Хорватияга бироз омад ҳам етишмади. Биз гаплашадиган мавзу эса бошқа.
"Барселона"да ажойиб мавсум ўтказган Ламин Ямал Еврода ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас. Унинг Хорватияга қарши кўрсатган ўйини болакайнинг катта беллашувлага ҳам тайёр эканлигини яна бир исботидир. Айниқса, биринчи тайм сўнггида Дани Карвахалнинг голига берган ассисти шунчаки шедевр эди.
Ямал асосий таркибда майдонга тушиб, Евро тарихида ўйнаган энг ёш футболчига айланди. Шу билан бирга, у энг ёш асисст муаллифига сазовор бўлишга улурди. Қўшимчасига, "Реал" аъзосига голли пас берган энг ёш "Барселона" ўйинчиси ҳамдир. Яна бир қизиқарли фактлардан бири шуки, сўнгги Евросини ўтказаётган Лука Модрич мазкур чемпионатда дебют қилганида ҳали испаниялик вингер дунёга келмаганди.
Ушбу учрашув бўлиб ўтган кунда Ямалнинг отаси Мунирнинг туғилган куни эди. У стадиондан ўғлининг ўйинини томоша қилди ва биз каби роҳатланди.
Шунчаки, Ямал Йшоко Гвардиолнинг нархини яна пасайтирди (Бундан олдин Лионель Месси ЖЧда бу ишни қилганди). Вингер 3 та хавфли вазият яратиб, 4 та муваффақиятли дриблинг амалга оширди. Бу эса "Манчестер Сити" ҳимоячисига "қимматга тушди".
Энди Испанияни иккинчи турда Италия билан бўлиб ўтадиган баҳс кутиб турибди. Лучано Спаллети шогирдлари Албанияни таслим қилиб, турнирни ғалаба билан бошлади ва ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаб ҳам олди.
Фикрлар