Рэмзи ниҳоят "Ювентус" машғулотларига қўшилди

Мавсумлар оралиғида “Ювентус” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи жароҳатидан буткул фориғ бўлди ва умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи пайлари билан боғлик жароҳат сабаб баҳордан буён майдонга тушмай келаётган эди.

Маълумот учун, Рэмзи ўтган мавсум “Арсенал” сафида 42та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!