Рэппер Jay-Z АПЛ грандини икки миллиард фунтга сотиб олмоқчи
Рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик ижодкор Лондоннинг "Тоттенхэм" клубини 2 миллиард фунтга сотиб олмоқчилигини маълум қилди.
"Шпорлар"нинг ҳозирги эгаси Жо Луис АҚШда фирибгарлик айблови бўйча судланмоқда. Бу нарса инглиз клубини сотишга мажбур қилиши мумкин.
Jay-Z Европа футболига қизиқади ва бошқа америкаликлардан ўрнак олиб, Премьер-лига клубини сотиб олиши ҳақида ўйламоқда. Шу билан бирга, рэпер "Бруклин Нетс" НБА баскетбол клубининг эгасидир. Қайд этилишича, "Тоттенхэм" билан келишув суммаси 2 миллиард фунтни ташкил қилиши мумкин.
Якунига етган мавсумда "шпорлар" 60 очко билан турнир жадвалида 8-ўринни эгаллади., 2023/24 йилги мавсумда эса, 14 йил ичида биринчи марта еврокубокларда ўйнамайди.
Фикрлар