Рэшфорд бугунги ўйинда нега захирада қолдирилди? Бош мураббий жавоб берди
Айни вақтда "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафарда "Вулверхэмптон"га қарши баҳс олиб бормоқда. Мазкур ўйинда охирги беллашувларда ажойиб натижалар қайд этиб келаётган Маркус Рэшфорд захирада қолдирилди. Шу борасида берилган саволга меҳмонлар бош мураббийи Эрик тен Хаг қуйидагича жавоб берди.
"Ички қоидаларга кўра, биз шундай қарорга келдик. Ўйинга эътибор қаратишимиз лозим.
У яхши формада эканини биламан. Бироқ бизда ҳеч кимга асосий таркибдаги ўринлар кафолатланмаган. Ҳеч ким барча учрашувда майдонга тушмайди, бунинг иложи йўқ", - деди нидерландиялик мутахассис.
Фикрлар