Рэшфорд нимадан умид қилмоқда?
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд клубдаги ҳолатидан норози, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, англиялик футболчининг фикрича, у манкунианликлар сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Бироқ шу билан бирга кетиш ҳақида ҳам ўйламаяпти. Рэшфорд Эрик тен хаг жамоага келиши билан вазият ўзгаришига умид қилмоқда.
Маълумот учун, 24 ёшли Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар