Решфорд ва Эриксеннинг голлари “Манчестер Юнайтед”ни кейинги босқичга олиб чиқди

“Манчестер Юнайтед” Англия Лига кубогининг 1/8 босқичида “Бёрнли”га қарши ўйнади. Учрашувда бош мураббий Эрик Тен Хаг бир қанча ўзгаришларга қўл урди. Мисол учун, Каземиро марказий ҳимоячи рўлида майдонга тушди. Бундан ташқари, ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган Ван-Биссакага ҳам бугун имкон берилди.

“Манчестер Юнайтед” биринчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олди. 27-дақиқада Ван-Биссаканинг пасидан кейин Кристиан Эриксен ҳисобни очди.

Иккинчи таймда “Бёрнли” жонланди, лекин 57-дақиқада Маркус Решфорднинг ажойиб рейдидан кейин ҳисоб 2:0 кўринишига келди.

Шу тариқа, “қизил иблислар” Англия Лига кубогининг 1/4 босқичига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!