Рэшфорднинг ҳужумчи эканлиги эсига тушди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд АПЛ 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйинда гол урди.

Футболчи 53-дақиқада Антони Марсьялнинг узатмасидан сўнг дарвозабон Алиссон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, Рэшфорд 17 ўйинлик голсиз серияга барҳам берди. Футболчи сўнгги бор 22 январь куни "Вест Хэм"га қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйганди. Ушбу ғалабадан кейин "қизил иблислар" 3 очко билан 14-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!