Рэшфорднинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйинни нега захирадан бошлагани маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг кечикиб келганлиги учун Рэшфордни захирада қолганлигига изоҳ берди.

"Балки бу таваккалдир, бироқ бирор нарсани ривожлантирмоқчи бўлсангиз, ғалабага бўлган муносабатни яратмоқчи бўлсангиз шу йўлдан боришингиз керак. Агар сиз футболчини интизомсизлигига кўз юмсангиз, улар белгиланган стандартлар, қадриятлар, қоидаларга риоя қилмаса, бу сизга зарба беради.

Майдонда ғалаба қозониш учун интизом жуда муҳим", - деди манчестерликлар бош мураббийи тен Хаг.

Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи мазкур ўйинда захирадан ўйинга қўшилиб, ғалаба тўпини киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!