Рейлли Опелканинг Нью-Йоркдаги иши тугади
Ads

Америкалик теннисчи Рейлли Опелка Нью-Йорк шаҳрида ўтаётгн Америка очиқ чемпионатининг яккалик баҳслари иккинчи даврасида ўз иштирокини якунлади.

Рейлли ушбу босқичда германиялик Доминик Кёпферга қарши ўйин ўтказиб, кутилмаганда 4:6, 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Катта дубулға" туркумидаги мусобақанинг учинчи даврасига чиққан Кёпфер грузиялик Николоз Басилашвили, ёки америкалик Женсон Бруксбига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.