Рибери: “Бавария” 100 фоиз менинг Европадаги сўнгги жамоам бўлади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери келгуси фаолиятида Европанинг бошқа жамоасида ўйнашни истамаслигини айтди.

“Бавария” 100 фоиз менинг Европадаги сўнгги жамоам бўлади. Айтишим мумкинки, бошқа бир жойда футболдан бунчалик завқ олмаганман. Фаолиятимни “Бавария”да якунлашим мумкинми? Балким. Аммо, яна бир мавсум бошқа жамоада ҳам ўйнашим мумкин. Кўрамиз, воқеалар қандай ривож топар экан”, - дейди франциялик футболчи Eurosport телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, унинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!