Рибери фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
Ads

Туркиянинг "Галатасарой" клуби "Бавария" вингери Франк Риберига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра турк клуби 35 ёшли франциялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ ўз сафиша қўшиб олмоқчи. Аммо, бунинг учун Рибери мюнхенликлар билан мавсум якунига қадар тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилишига тўғри келади. Чунки, “Галатасарой” унинг трансфери учун “Бавария”га пул тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Галатасарой” Рибери учун бегона эмас. Боиси, у 2005 йилда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Рибери жорий мавсум “Бавария” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришди.