Риккардо Монтоливо: Март ёки апрелда қайтаман


Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Риккардо Монтоливо қачон жамоага қайтиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда. 

– Ўйлайманки, март ёки апрелда жамоа сафига қайта оламан. Албатта, ҳозир аниқ санани айтиб бўлмайди. Аммо мавсум сўнггигача қайтаман, - дейди хавбек. 

Эслатиб ўтамиз, Риккардо Монтоливо жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!