Рим клуби Кевин Траппга қизиқиб қолди

Римнинг “Рома” жамоаси “Айтрахт” дарвозабони Кевин Трапп хизматига қизиқиб қолди.

Republica нашри хабар беришича, римликлар ёзда Траппни сотиб олмоқчи. Германиялик дарвозабон ҳуқуқий жиҳатдан ПСЖга тегишли. Айни вақтда 28 ёшли дарвозабон “Айнтрахт” клубида ижара асосида тўп сурмоқда.

Трапп жорий мавсумда “Айнтрахт” сафида барча мусобақаларда 34та учрашувда майдонга тушди ва 37та тўп олиб чиқди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!