"Рио-2016" vs "Токио-2020": Ўзбекистон жаҳонда 11 поғона, Осиёда 1 поғона пастлади
23 июль куни старт олган "Токио-2020 ёзги" Олимпия ўйинлари бугун ўз ниҳоясига етди. Сайёрамизнинг энг нуфузли спорт тадбирида кўпчиликни медаллар жамғариш бўйича қайд этилган натижалар қизиқтириши табиий.
Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ушбу Олимпиадада 3 та олтин ва 2 та бронза, жами 5 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгаллади.
Осиё қитъасида оладиган бўлсак, Хитой (2), Япония (3), Жанубий Корея (16) ва Эрондан (27) сўнг бешинчи натижани қайд этдик.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон Россиядан (5) сўнг иккинчи натижани қайд этди. Марказий Осиё давлатлари орасида эса делегациямизга тенг келадигани топилмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси "Рио-2016" ёзги Олимпия ўйинларида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллаган эди. Ушбу натижа Осиё қитъасида Ўзбекистонни 4-ўринга олиб чиққан бўлса, МДҲда Россиядан сўнг 2-ўринни, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллашига хизмат қилган эди.
Фикрлар
Ишонаверинг шу юқорида санаб ўтилганларни тўғри танлов ва адолат юзасидан этганимизда, ҳозир Куба эмас биз ўзимиз Рио даги каби боксда умумжамоа орасида 1-ўринда бўлардик. Минг афсус. Бизда уруғ отиб гуллаган иллат Корупция ва таниш билишчилик учун ҳам ривожланиш сустдек кўринмоқда ҳалқаро даражада. Бемалол ҳозир кубадан олдин бўлардик боксда. Умумий ретингда ҳам Эрондан олдинда турардик.
Афсуски... айтишадики Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога деб.
Келишганларида Жавобини берсин матбуот орқали МОҚ ва Бокс мураббийлари. Нимага чемпионлар ва муносиблар олиб кетилмади???? Саволлар Тўлқин Қиличов ва Марат Қурбоновларга ва МОҚга...
Мен Абдуқаххор ва Шохжахон Эргашевни ёзмадим сабаби улар 15 тадан куп жанглари бор. Ҳамма гап ҳоҳишда эди. Шу ҳоҳиш, истак бўлмади. Излаган бемалол имкон топар эди. Натижа ватан шани керак бўлса этиш керак эди.
Излаган имкон топарди.
Агар буюджетни асрашса сиз айтгандек, яқинда бошланадиган Токо 2020 параолимпияси ҳам тагига олар эканда... қизиқ кўрамиз дўстим, кузатамиз соғ омон бўлсак.