Рио Фердинанд: "МЮ кўзлаётган "Барса" футболчиси Тен Хаг учун зўр танлов"

"Манчестер Юнайтед" афсонавий футболчиси Рио Фердинанд Френки де Йонгнинг АПЛга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Менимча, у топ даражадаги футболчи. Кўпчилик Тен Хаг амалга оширадиган биринчи трансфер Де Йонг бўлади демоқда. Ҳа, мен ҳам бу фикрга қўшиламан. Бу зўр харид бўлади.

У жуда кучли бўлмаслиги мумкин. Бироқ тўп билан яхши ҳаракатланади, дриблингда ҳам муаммоси йўқ. Шунингдек, унинг қарор қабул қилишда тезкор, қийин вазиятлардан осон чиқиб кета олишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим

Ҳозирги МЮ учун ўйинни назорат қиладиган ўйинчи жуда муҳим. Ўйлашимча, Френки  "қизил иблислар"га жуда мос келади", - деди англиялик собиқ ҳимоячи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!