Рио Олимпиадаси чемпиони июнь ойида навбатдаги жангини ўтказади
Профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида фаолият юритаётган россиялик Евгений Тишенко келажак режалари ҳақида гапириб, кейинги жангини қачон ўтказилиши борасида ҳам маълумот берди.
У сўнгги жангини 7 март куни аргентиналик Маркос Антонио Аумаудуга қарши ўтказиб, уни нокаутга учратганди.
У айни ҳолатдаги вазиятдан тушкунликка тушиб қолмасдан, уйда астойдил тайёргарлик кўраётганлигини ва навбатдаги жанги июнь ойида ўтказилишини айтиб ўтган. Шунингдек, яқин вақтлар мобайнида муҳим жангларни ўтказиш ҳақида ўйлаётганини, жумладан, жаҳон чемпионлик титули йўлидаги саралаш жангларида рингга кўтарилиши режасидан ўрин олганлигини маълум қилган.
Маълумот учун, Тишенко 2016 йилги Рио Олимпиадаси ғолиби бўлиб, мазкур тўрт йилликнинг энг муҳим турнирининг ярим финалида Рустам Тўлаганов билан тўқнаш келганди. У профессионал рингда 7 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 5 бора рақибларини нокаутга учрата олган.
Манба: Sportbox.ru
Фикрлар