Ривалдо: "Олтин тўп"га Модрич эмас Роналду муносиб, Месси эса ...

Бразилия терма жамоаси ҳамда "Бунёдкор" клуби собиқ аъзоси, "Олтин тўп-1999" соҳиби Ривалдо Лука Модрич қўлга киритган соврин ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Модрич ажойиб мавсум ўтказди. ЕЧЛда ғалаба қозонди, ЖЧ финалчисига айланди. Бироқ мен Роналдуни танлаган бўлардим.

Португалиялик футболчи ўтган мавсум кўп голлар урди, чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, ЖЧ-2018 доирасида Испания дарвозасига хет-трик амалга оширди. Шу сабабларга инобатга олган ҳолда Роналду "Олтин тўп"га муносиб эди.

Месси ҳақидаам унитмаслигимиз даркор, у топ-3га кириши мумкин эди. Иккала футболчи ҳам ажойиб мавсумни бошдан ўтказишди лекин нима сабабдан соврин уларнинг бирига насиб қилмаганидан ҳайратдаман.

Нима бўлишига қарамай, бундай қарор қабул қилишни ноҳақликдир, - дея Ривалдонинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jaxongir Esanov
06/01/2019 21:45
Messi