“Ривер Плейт” устози Симеоне ўрнини эгаллаши мумкин

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти 2018 йили шартномаси якунига етадиган Диего Симеоне ўрнига номзодларни ўрганишда давом этмоқда.

Ҳозирда мадридликлар “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино ва “Ривер Плейт” бош мураббийи Марсело Гальярдони асосий номзодлар қаторига киритган.

Гальярдони 2014 йилда “Ривер Плейт” устозига айланган ва шу кунгача пойтахтликлар билан олтита совринга эга чиққан. Улар орасида Либертадорес ва Жанубий Америка кубоклари ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!