Роббен ҳам жорий мавсум тугагач, футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ўзининг жамоадаги келажагини ҳамон очиқлигича қолдирмоқда. Бундан ташқари, голландиялик футболчи мавсум якунлангач, бутсиларини михга илиши мумкинлигини ҳам инкор қилмади.

“Менинг келажагим ҳозирча номаълум. Балки, бутсиларимни жорий мавсум якунлангач михга иларман, балки, яна 3 мавсум “Бавария”да ўйнаганимдан сўнг. Футболдан имкон қадар узоқроқ завқ олишни ва талаб даражасида ўйин намойиш этишни истайман. Аммо, бу қанча давом этишини билмайман”, - дейди Роббен Kicker нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.